Шелви Алиқуловнинг жамоадошига айланди
Жонжо Шелви янги мавсумни Туркия Суперлигасида ўтказади.
«Ноттингем Форест» 31 ёшли яримҳимоячини «Ризеспор»га ижарага берди.
Эслатиб ўтамиз, «Ризеспор»да ўзбекистонлик ҳимоячи Ҳусниддин Алиқулов ўйнайди. Жамоа турнир жадвалида 4-турдан сўнг 7 очко тўплаб, 5-ўринда бормоқда.
Шелви ўтган мавсумда АПЛда 11та баҳсда майдонга тушган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар