15.09.2023 16:23
3599
Теглар
Постекоглу АПЛдаги биринчи ойидаёқ энг яхши мураббий совринига эга чиқди

АПЛнинг август ойидаги энг яхши мураббийи номи эълон қилинди.

Премьер-лига расмий сайтига кўра, «Тоттенҳэм» бош мураббийи Анже Постекоглу ой лауреати деб эълон қилинган. Австралиялик мутахассис АПЛдаги биринчи ойидаёқ бу совринга эга чиқди. Лондон клуби янги мураббий қўл остидаги 4 ўйинда 2 ғалаба ва 1 дуранг қайд этиб, 10 очко ҳамда «+4» тўплар нисбати билан турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда.

Сўровномада ой лауреати бўлиш учун ундан ташқари, Микель Артета («Арсенал» – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати – «+2»;), Пеп Гвардиола («Манчестер Сити» – 3 ғалаба, тўплар нисбати – «+5»;), Юрген Клопп («Ливерпуль» – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати – «+3»;) ва Дэвид Мойес («Вест Ҳэм» – 2 ғалаба, 1 дуранг, тўплар нисбати – «+4»;) сингари мураббийлар даъвогарлик қилаётганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар