Мэддисон – АПЛда август ойининг энг яхши ўйинчиси
Англия Премьер-лигаси расмий сайти август ойининг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Унга кўра, «Тоттенҳэм» яримҳимоячиси Жеймс Мэддисон АПЛда август ойининг энг яхши ўйинчисига аталган совринга эга чиқди. У ўтган ойда жамоаси билан 2 ғалабага эришиб, 2та гол ва ассистга муаллифлик қилганди.
Is @Madders10 your signing of the summer? 👏 pic.twitter.com/3dZRmsDA1c
— Premier League (@premierleague) September 15, 2023
Ундан ташқари, соврин учун Тайво Авонийи («Ноттингҳем Форест» – 1 ғалаба, 2 мағлубият, 3 гол), Жеррод Боуэн («Вест Ҳэм» – 2 ғалаба, 1 дуранг, 2 гол, 1 ассист;), Бриан Мбемо («Брентфорд» – 1 ғалаба, 2 дуранг, 3 гол;), Каору Митома («Брайтон» – 2 ғалаба, 1 мағлубият, 1 гол, 2 ассист;), Родри («Манчестер Сити» – 3 ғалаба, 2 гол, 1 ассист) сингари ўйинчилар даъвогарлик қилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар