Фарҳод Мошири «Эвертон» клубини Америка компаниясига сотиш бўйича келишувга эришди
«Эвертон» расмий сайти клуб эгалари ўзгараётганини расман маълум қилди.
«Эвертон» клуби хўжайини саналмиш эронлик бизнесмен Фарҳод Мошири клубдаги акцияларининг 94,1 фоиз улушини АҚШнинг 777 Partners инвестицион компаниясига сотиш бўйича келишувни имзолади.
АПЛ клуб сотилишини тасдиқлагач, клубнинг янги эгаларга ўтиши 2023 йилнинг якунига қадар амалга ошади. Келишув бўйича америкаликлар эронлик тадбиркорга 600 миллион фунт тўлаши кутилмоқда.
Маълумот учун, 777 Partners компанияси ҳозирга қадар «Женоа», «Стандард», «Васко да Гама» клубларида ўз улушига эга.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар