14.09.2023 22:01
2450
Теглар
«МЮ» сардори сифатидаги 4 йиллик фаолиятимдан кейин руҳий босим таъсир қилмай қўйди». Магуайр танқидларга жавоб қайтарди

Англия миллий жамоаси ҳамда «МЮ» ҳимоячиси Ҳарри Магуайр ўзига нисбатан танқидларга жавоб қайтарди.

30 ёшли ҳимоячи Англиянинг Шотландияга қарши ўртоқлик ўйинида (3:1) захирадан майдонга тушиб, ўз дарвозасига автогол киритиб қўйгач, Англия матбуоти ва ижтимоий тармоқларда танқидлар ва мемлар нишонига айланди.

«Мен руҳий босимдан азият чекиб юрадиган одам эмасман. «Манчестер Юнайтед» клуби сардори сифатидаги қарийб 4 йиллик фаолиятимдан кейин руҳий босимдан азият чекаётганим йўқ. Бу таъсир қилмай қўйди. Сардор сифатида бўйнимга катта масъулият бўлишини доим билганман ва буни ҳис қилганман. Ҳозир ҳам жавобгарликни ҳис қиламан. 

АПЛдаги дастлабки тўрт ўйинда майдонга тушмаганимда ҳаммасини тарозига қўйиб, ўйлаб кўрдим. Ўша ўйинларда майдонга тушмаганим сабаби ҳафтада бир мартадан ўйнадик. Олдинда бизни кўп ўйинлар кутяпти ва ўз имкониятимга эга бўлишимга ишончим комил», - дейди Ҳарри.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар