14.09.2023 14:34
1200
Ҳанданович фаолиятини якунлаб, «Интер»да ишлайди

Ҳозирда эркин агент бўлиб турган 39 ёшли Самир Ҳанданович фаолиятини якунлайди. 

Жанлука Ди Марционинг сўзларига кўра, собиқ дарвозабон «Интер»да бирор лавозимни эгаллайди.

Ҳанданович «нерадзурри» сафида 2012 йилдан буён ўйнаб келмоқда. Словениялик футболчи ЕЧЛ финалчиси таркибида 455та ўйинда майдонга тушган ва бу кўрсаткич бўйича Иван Кордоба билан 10-ўринни эгаллаб турибди.

Ҳанданович «Интер»да 166та «қуруқ ўйин» ўтказган, А Серияда 32 бор пенальтини қайтариб рекорд ўрнатган. 

Самир «Интер» 5та совринни қўлга киритган: бир бор Италия чемпионлиги, икки мартадан мамлакат кубоги ва мамлакат суперкубоги.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар