13.09.2023 15:59
3218
Теглар
«ЖЧда ўйнаган жамоага қарши ўйинда жуда қийин бўлди». Бобур Абдухолиқов дебют голи ва Мексика билан ўйин ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси ҳужумчиси Бобур Абдуҳолиқов Мексикага қарши (3:3) ўртоқлик учрашувидан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жаҳон чемпионатида ўйнаган жамоага қарши ўйин жуда ҳам қийин бўлди. Учрашувни яхши бошладик. Худога шукур дебют голимни урдим. 

Бу ўйин ҳар икки жамоа мухлислари мазза қилиб кўрадиган жанговар дуранг бўлди», - дейди 26 ёшли футболчи.  

Эслатиб ўтамиз, Бобур Абдуҳолиқов Мексикага қарши баҳснинг 18-дақиқасида Азизбек Турғунбоевнинг узатмасини боши билан Очоа қўриқлаётган дарвозани ишғол этиб,  Ўзбекистонни ҳисобда олдинга олиб чиққанди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар