13.09.2023 11:09
2162
Санчо тен Ҳагни танқид қилган «твити»ни ўчириб ташлади

Жейдон Санчо Эрик тен Ҳагни танқид қилган твитини ўчириб ташлади.

«Манчестер Юнайтед»нинг ҳужумкор яримҳимоячиси 3 сентябр куни «Арсенал» билан бўлиб ўтган АПЛ 4-тур ўйинини (1:3) ўтказиб юборди. Баҳсдан сўнг жамоа бош мураббийи буни 23 ёшли футболчи машғулотларда яхши ишламаётгани билан изоҳлаганди. 

Футболчи эса «твиттер»да жамоа қайдномасига киритилмагани ҳақида шундай ёзди: «Мен узоқ вақтдан бери ноҳақ тарзда айбдорман. Машғулотларда қаттиқ меҳнат қилдим, ҳамма ўқиганингизга ишонманг. Ишончим комилки, бошқа сабаблар ҳам бор». 

Жейдон твитни ўчирди. 

«Юнайтед» тен Ҳагга берган жавоби учун Санчони жазолаши мумкинлиги хабар қилинганди, клуб мураббийни қўллаб-қувватлаган. Ўйинчининг жамоадаги келажаги сўроқ остида, 

Санчо ва тен Ҳаг 16 сентябр куни «Брайтон»га қарши ўйин олдидан футболчининг «МЮ»даги келажаги ҳақида гаплашиб олишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар