«МЮ» титул ҳомийсини ўзгартирди
Мобил процессорлар ишлаб чиқарувчи Qualcomm компанияси «Манчестер Юнайтед»нинг титул ҳомийси бўлади.
Манчестер клуби Snapdragon чипи логотипи либоснинг олд томонига жойлаштирилишини маълум қилди.
Ўзгаришлар 2024/25 йилги мавсум учун режалаштирилган ҳамда эркаклар ва аёллар жамоалари учун барча 3та либослар тўпламига таъсир қилади.
Аввалроқ манкунианликлар ҳомийдан йилига 60 млн фунт стерлинг талаб қилаётгани, ҳозир эса TeamViewer'дан 47 млн фунт олаётгани ҳақида хабар берилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар