13.09.2023 15:34
6643
Теглар
«Кўпроғига муносиб эдик» – Катанец Мексика билан дуранг ўйиндан кейин

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец Мексикага қарши ўртоқлик ўйинидан (3:3) кейин матбуот анжуманида иштирок этди.

«Учрашув яхши ўтди, эҳтимол биз бунданда кўпроғига муносиб эдик. Мексикадек миллий жамоага қарши ўйин биз учун яхши тажриба бўлди. Мексика жуда кучли ва техникали футболчиларга эга жамоа. Биринчи таймда рақибнинг бир қанча асосий футболчилари захирада қолган бўлса-да, улар яхши ўйин намойиш этди. Бироқ йигитлардан хурсандман, ўйиндан кўнглим тўлди, чунки аксар футболчиларимиз клубларида етарлича ўйин амалиётига эга бўлмаётган эди. 

Умид қиламанки, кейинги ой жаҳон чемпионати саралаш ўйинларигача улар янада яхшироқ ҳолатда бўлишади. Мен улар билан фахрланаман ва биз ўсишда давом этамиз», - дейди словениялик мутахассис.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар