13.09.2023 14:10
3657
Теглар
Аббос Файзуллаев: «ЦСКАда асосий таркибга кириш учун охиригача курашаман» 

Осиё Кубоги U-23 саралаши доирасида Эронга (1:0) гол уриб, Ўзбекистон олимпия жамоасини қитъа чемпионатига олиб чиққан Аббос Файзуллаев ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Барча ўзбек халқини ғалаба билан табриклайман. Қийин ўйин бўлишини билардик. Ўйиндан олдин Эроннинг кучли ва кучсиз томонларини ўрганиб чиқдик ҳамда шунга яраша тайёргарлик кўрдик. 
Авваламбор, мухлисларга раҳмат. Бизга уларнинг қўллаб-қувватлаши катта куч берди. 1-ўрин билан Осиё чемпионатига чиқиш вазифамиз эди ва буни уддаладик.  

«ЦСКАда захирада қолиб кетаётганим? Европани кучли чемпионатларида рақобат ҳам шунга яраша бўлади. Рақобатда ютган футболчилар асосий таркибда ўйнайди. Охиргача курашаман. Ўйлайманки, асосий таркибга кириб оламан. 

Мухлислар ёқимтойига айланиб бораётганим? Босимни хис қилмаяпман. Характерим шунақа. Жамоадошларим бунда ёрдам беришади», — дейди яримҳимоячи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар