Перейра 9:0 ҳисобидаги ғалаба ҳақида: «Роналду ўйнаганида ҳам натижа шундай бўларди»
Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Данилу Перейра Евро-2024 саралаши 6-туридан ўрин олган Люксембургга (9:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Беллашувни жамоа сардори Криштиану Роналду дисквалификация сабаб ўтказиб юборди.
«Агар Роналду ўйнаганида ҳам, натижа шундай бўларди. У гол ва ассистлари билан ёрдам берарди.
9та гол фарқи билан ғалаба қозонганимиз Криштианунинг йўқлиги учун эмас», — дея Данилунинг сўзларини келтиради O Jogo.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар