Теннис. Новак Жокович — US Open ғолиби
АҚШда бўлиб ўтган теннис бўйича US Open мусобақаси финалида Новак Жокович россиялик Даниил Медведев билан тўқнаш келди ва рақибини 3 сетда ишончли тарзда мағлуб этди.
Шу тариқа сербиялик теннисчи жами 24-бор, ушбу мавсумда 3-марта «катта дубулға» турнири ғолибига айланди. Новак бу борада ўз рекордини янгилади, энг яқин таъқибчи Рафаэл Надаль ҳисобида 22та чемпионлик бор.
Ғолиб 3 млн доллар, финалчи 1,5 млн доллар ишлаб олди.
36 ёшли Жокович US Open тарихидаги энг ёши катта чемпионга айланди.
US Open
Нью-Йорк, АҚШ
28 августдан – 10 сентябргача
«Катта дубулға» турнири
Мукофот жамғармаси – 65 млн доллар
Финал
Новак Жокович (Сербия) — Даниил Медведев (Россия) 6:3/ 7:6/ 6:3
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар