Каземиро Бразилиянинг доимий сардори бўлади
Каземиро Фернандо Диниз қўл остида Бразилия миллий жамоасининг доимий сардори бўлади.
«Манчестер Юнайтед»нинг 31 ёшли яримҳимоячиси сардор бўлишини фақат Боливия билан ЖЧ-2026 саралаш ўйини (5:1) олдидан билган.
UOL хабарига кўра, Каземиро жамоа сардори бўлиб қолади — камида Карло Анчелотти келгунча.
Футболчи «селеcао»нинг энг тажрибали ўйинчиларидан бири бўлиб, ундан фақат 32 ёшли ҳимоячи Данило каттароқ.
Ҳозирги таркибда Каземиро Бразилия сафидаги ўйинлар сони бўйича (92) 3-ўринни эгаллаб турибди. Неймар 134та ўйин билан пешқадамлик қилмоқда, Маркиньосда эса 106та ўйин бор.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» устози Карло Анчелотти Америка Кубоги-2024 мусобақасидан кейин Бразилия миллий жамоасини бошқаради.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар