Саутгейт Украина билан дуранг ҳақида: «Англия ҳар ўйинда 4 ёки 7та тўп фарқи билан юта олмайди»
Англия миллий жамоаси бош мураббийи Гарет Саутгейт Украина билан ўйиндан кейин фикрлари билан ўртоқлашди.
Евро-2024 саралаши доирасида Польшада ўтган ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилди.
«Биз ҳар ўйинда 4 ёки 7та тўп фарқи билан ғалаба қозона олмаймиз. Сафардаги шиддатли ўйин биз учун яхшигина синов бўлди. Ҳужумкор ўйин намойиш этган бўлсак-да, қайсидир жабҳаларда ўйлаган режаларимиз амалга ошмади», – дейди Саутгейт.
Маълумот учун, Англия миллий жамоаси бунгача Мальта (4:0) ва Шимолий Македонияни (7:0) мағлубиятга учратганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар