09.09.2023 00:09
1391
Теглар
Клублар ёзги трансфер ойнасида рекорд – 7,36 миллиард доллар сарфлашди. Англия ва Саудия Арабистони клублари рўйхатни бошқармоқда 

ФИФА клублар ёзги трансфер ойнасида рекорд даражада маблағ сарфлаганини эълон қилди.

ФИФАга кўра, жамоалар ёзда жами 7,36 млрд доллар сарфлаган. Бу маблағ 2022 йилги ёздаги трансфер харажатидан 47,2 фоизга кўпроқ, 2019 йилгидан 26,8 фоизга кўпроқни ташкил қилади. 

Бу борада энг кўп маблағни Англия клублари сарфлаган – 1,98 миллиард доллар. Германия клублари эса трансферлардан энг кўп даромад кўрган – 1,11 миллиард доллар.

Саудия Арабистони эса эса трансферлар учун 875,4 миллион доллар сарфлаган бўлиб, харажатлар бўйича иккинчи ўринда бормоқда. Кейинги ўринда Франция (859,7 млн доллар), Германия (762,4 млн доллар), Италия (711,0 млн доллар) ва Испания (405,6 млн доллар) клублари жой олган. 

ОФКга аъзо клублар жами трансферлар учун қилинган харажатларнинг 14 фоизини ташкил этган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар