Calcio e Finanza нашри «Ювентус» клубининг энг кўп ҳақ олаётган футболчиларини эълон қилди.
Унга кўра, туринликлар яримҳимоячиси Поль Погба энг кўп маош олмоқда. Франциялик яримҳимоячининг солиқлар айрилгандан кейинги йиллик маоши 8 миллион еврони ташкил этади. Адриен Рабьо ва Душан Влаҳович бу борада 7 млн евро маош билан учликдан ўрин олган.
«Ювентус»нинг энг кўп маош олувчи ўйинчилари (топ-10лик):
1. Поль Погба – 8 млн евро (солиқлардан кейин, аслида 10,48 млн евро);
2-3. Адриен Рабьо – 7 млн евро (9,17);
2-3. Душан Влаҳович – 7 млн евро (12,95);
4. Войчех Шченсни – 6,5 млн евро (12,03);
5. Алекс Сандро – 6 млн евро (11,1);
6-7. Глейсон Бремер – 5 млн евро (9,25);
6-7. Федерико Кьеза – 5 млн евро (9,25);
8. Данило – 4 млн евро (5,24);
9-10. Даниэле Ругани – 3,5 млн евро (6,48);
9-10. Аркадиуш Милик – 3,5 млн евро (4,59).
Турин клуби ўйинчиларнинг маошлари учун йилига 121,4 млн евро сарфлайди.
Маълумот учун, Поль ўтган мавсум А Серияда жами 6 ўйинда майдонга тушган эди.