06.09.2023 20:49
6929
«МЮ» Антонининг зўравонликда айблангани ортидан баёнот билан чиқди

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоанинг бразилиялик яримҳимоячиси Антонининг оилавий зўравонликда айбланиши ортидан баёнот берди.

«МЮ» футболчисининг собиқ севгилиси Габриэла Каваллин июнь ойида Сан-Паулу полициясига мурожаат қилиб, Антонининг уйдаги зўравонлик билан боғлиқ таҳдид ва жароҳатларда айблаган эди. 

Диджей ва инфлюэнсер саналмиш Габриэла сентябрь бошида Бразилиянинг UOL сайтига интервью бериб, Антони билан ёзишмалар ва жароҳатлари скриншотларини кўрсатгач, полиция тергов ишларини тезлаштирди. 

«Манчестер Юнайтед» клуби жамоа футболчисига нисбатан айблов эълон қилингани ва полиция тергов жараёнини олиб бораётганини маълум қилиб, бу борада қўшимча маълумот олмаганга қадар бошқа изоҳ бермаслигини билдирган. 

«Клуб ушбу айбловлар ва кейинги хабарлар зўравонлик қурбонларига таъсирини ҳисобга олиб, бу масалага жиддий ёндашади», - дейилади «Юнайтед» баёнотида.

Аввалроқ, «МЮ»нинг бошқа бир ўйинчиси Мэйсон Гринвуд зўравонликда айбланган ва якунда айбсиз деб топилган бўлса-да, клуб томонидан «Хетафе» жамоасига ижарага бериб юборилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар