06.09.2023 01:04
828
Теглар
Рэшфорд – мухлислар талқинига кўра АПЛ-2022/23 йилги мавсумининг энг яхши ўйинчиси 

Премьер-лига 2022/23 йилги мавсум якунларига биноан, мухлислар Маркус Рэшфордни энг яхши ўйинчи деб топишди.

Англия профессионал футболчилар ассоциацияси ўтказган овоз бериш якунларига кўра, «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд, Кевин де Брюйне, Букайо Сака, Мартин Эдегор ва Ҳарри Кейнни ортда қолдирган.

Шу тариқа, Рэшфорд бу совринга эга чиққан «МЮ»нинг 3-ўйинчисига айланди. Бунга қадар Криштиану Роналду ва Уэйн Руни икки мартадан ушбу совринни қўлга киритган.

Маълумот учун, Маркус ўтган мавсум АПЛда 35 ўйинда 17та гол ва 5та ассист қайд этганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар