04.09.2023 20:49
5401
«МЮ» Санчони тен Ҳагга жавоби учун жазога тортиши мумкин

«Манчестер Юнайтед» клуби Эрик тен Ҳаг ва Жейдон Санчо ўртасидаги келишмовчиликда мураббийни қўллаб-қувватламоқда.

Тен Ҳаг Санчони «Арсенал» билан ўйинга туширмаганини футболчининг ўйинга тайёр эмаслиги билан изоҳлагач, Жейдон мураббийни ёлғон гапиришда айблаб, машғулотларда бор кучи билан тайёргарлик кўраётгани ҳақида гапирди.

The Guardian хабарига кўра, «МЮ» Санчонинг ижтимоий тармоқлардаги чиқишини ўрганмоқда. Клуб англиялик яримҳимоячининг мураббийга қарши чиқишини кутмаган ва бу масалада мураббийни қўллаб-қувватлаб, футболчини жазога тортиши мумкин. Мураббийнинг ўзи бу борада алоҳида баёнот бериб, вазиятни чигаллаштирмоқчи эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар