«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 4-туридан ўрин олган «Осасуна»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Рақиб ҳимояда ажойиб ҳаракат қилди. Тўпни назорат қилганимизда етарлича вазиятлар ярата олмадик. Лекин ҳамма учун оғир бўладиган стадионда муҳим 3 очкони қўлга киритдик.
Самаралироқ ўйнашимиз керак. Иккинчи бўлимда тўп билан яхшироқ ишлашимиз керак эди, шу жиҳатни машқ қиляпмиз. Бирга-бир ўйнамадик, қанотларда етарлича вазиятлар яратолмадик. Ғалабадан қониқдим, лекин олдинга қадам ташлашимиз керак. «Кадис» билан баҳсда ҳам муаммоларимиз бор эди.
12 очколик имкониятдан 10 очко — яхши натижа», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Маълумот ўрнида, «Барса» 10 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.