01.09.2023 00:57
4384
Теглар
«Нефтчи» – «Андижон» ўйини қанот ҳакамини четлатиш масаласи кўрилмоқда – Ўзбекистон ҳакамлар маркази

Ўзбекистон ҳакамлар маркази «Нефтчи» – «Андижон» баҳсидаги инобатга олинмаган гол юзасидан учрашув назоратчиси хулосасини эълон қилди.

«Ўзбекистон Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган «Нефтчи» – «Андижон» (0:0) учрашувида мезбонлар бир бор рақиб дарвозасини ишғол қилди, бироқ бу гол офсайд сабабли бекор қилинди. Вазиятни ўрганиб чиққан учрашув назоратчиси бу ҳолатда биринчи ёрдамчи ҳакамни айбдор деб топди ва унга қониқарсиз баҳо қўйганини тасдиқлади. Ушбу ҳакамни четлатиш масаласи эса Ҳакамлар қўмитасига оширилди», - дейилади ҳакамлар марказий хабарида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар