01.09.2023 00:58
2052
Теглар
«МЮ» Регилонни ижарага олиш бўйича келишувга эришди. Кукурельянинг ўтиши амалга ошмади

«Тоттенҳэм» ҳимоячиси Серхио Регилон «Манчестер Юнайтед» клубига кўчиб ўтмоқда. 

Инсайдер Фабрицио Романо хабарига кўра, Манчестер ва Лондон клублари испаниялик 26 ёшли ҳимоячининг бир йиллик ижараси бўйича келишувга эришган. Унга кўра, шартномада футболчини январь ойида «Тоттенҳэм»га қайтариш банди киритилади.

Аввалроқ, айнан шундай шарт учун «Челси» Марк Кукурельяни «Юнайтед»га қўйиб юбормагани маълум қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар