Сергеев гол урган ўйинда «Патхум Юнайтед» мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди
Таиланд чемпионатининг 3-тур доирасида ҳамюртимиз Игорь Сергеев тўп сураётган «Патхум Юнайтед» клуби «Утхай Тхани» меҳмони бўлиб 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашувнинг 8-дақиқасида ўзбекистонлик ҳужумчининг голи эвазига ҳисоб очилди. Патхумликлар иккинчи бўлимда яна бир гол уриб, 2:0 ҳисобида зафар қучишди. Шу куни Сергеев иккинчи бўлим бошида алмаштирилди.
Шу тариқа, «Патхум Юнайтед» мавсумдаги илк 3 очкосини қўлга киритб, мамлакат биринчилигида 5 очко билан 5-ўринга кўтарилиб олди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд клуби ўтган ҳафтада Игорь Сергеевнинг ҳет-трики эвазига ОЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар