Ямал Фатининг рекордини янгилади
Ламин Ямал Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (4:3) қарши баҳсда рекорд ўрнатди.
«Барселона»нинг ўнг қанот вингери жамоадоши Гавининг голига ҳаммуаллифлик қилди ва ХХI асрда Испания чемпионатидаги энг ёш ассистентга айланди — 16 ёш 45 кун.
Ямал бу борада каталонияликларнинг яна бир вингери Ансу Фатининг рекордини янгилади. 20 ёшли Фати 2019 йил «Валенсия» билан ўйинда ассист қайд этганди. Ўшанда у 16 ёш 318 кунлик эди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар