Винисиуснинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди
«Реал» вингери Винисиус Жуниор жароҳат сабаб бир ойдан кўпроқ майдонга туша олмайди.
Бразилиялик футболчи 3-тур доирасидаги «Сельта» (1:0) билан ўйинда сонидан жароҳатланганди ва баҳсдан кейин унинг тикланишига 1-2 ҳафта кетиши айтилганди.
Журналист Эду Агирренинг ёзишича, зарар кутилганидан жиддийроқ — мушакларда узилиш бор. Шу сабаб 23 ёшли Вини 4-6 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар