«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп АПЛ 3-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га (2:1) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Мерсисайдликлар 0:1 ҳисобида ютқаза туриб ва 10 киши қолган ҳолда Нуньеснинг дубли эвазига камбэк қилишди.
«Бош мураббийликдаги 1000та ўйинимда ҳеч қачон бундай бўлмаган. Ишончим комилки, 10 киши билан қолиб, шундай муҳитда ўйнаганимизни ҳисобга олсак, бунақаси бўлмаган. Бундай лаҳзалар камдан кам учрайди ва ҳақиқатан ҳам ўзгача.
Танаффус пайтида мен бу ўйинни набираларимизга айтиб беришимиз мумкинлиги ҳақида гапирдим. 10 кундан кейин набираларимни кўраман ва бу ҳақда уларга айтиб бераман. Икки нарса аниқ эди: биз иккинчи тўпни ўтказиб юбормаслигимиз ва Трент иккинчи сариқни олмаслиги керак эди. Шунда бизда имконият бўларди.
Бу «Барселона»га қарши (2019 йил ЕЧЛ яримфиналида «қизиллар» сафарда 0:3 ҳисобида ютқазиб, уйда 4:0га ютганди) ўйинга қараганда анча қийинроқ эди. Бугун ҳаммаси бошқача эди. Ўйинни ёмон бошладик, тўп ўтказиб юбордик, камчиликда қолдик. Кейин яхшироқ ўйнай бошладик. Танаффус пайтида ҳамма нарса йўқотилмагандек туйғу бор эди.
Нуньес ажойиб эди. Менимча, бизга омад керак эмасди. Ўйинни тинчлантирдик ва Дарвинни қўйиб юбордик. Очиғи, у асосий таркибда эмаслигидан хафа бўлганди. Бу жуда мукаммал спектакль бўлди.
Дарвин хурсанд эмаслиги аниқ. Ҳозир мавсум боши, бизга барқарорлик ва натижа керак. У ўйнайди, шубҳасиз. Бизга ҳамма керак. Қандай ўйнашни аниқлашимиз керак, бизда янги жамоа, янги асосий ўйинчилар бор. Вақт керак.
Дарвин 2та гол урди ва табассумини тўхтата олмади. Бу жамоа учун ниҳоятда муҳим», — деди мерсисайдликлар устози Sky Sports нашрига берган интервьюсида.