28.08.2023 11:31
5390
Теглар
Хави — «Вильярреал» билан ўйин, ўзгаришлар самараси ва 16 ёшли Ямал ҳақида 

«Барселона» бош мураббийи Хави Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Вильярреал»га (4:3) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Ўз айбимиз билан юзага келган ақлсизлик. Ўйинда устунлик қилдик, «Вильярреал» биринчи 10 дақиқани жуда яхши ўтказди, кейин эса ўйин бизники бўлди ва ҳисоб 2:0га айланди. Жуда кўп хатолар қила бошладик, бунинг учун улар бизни жазолашди. 

2:3 ҳисобида жамоа жуда яхши ўйин кўрсата бошлади. Яна бир нечта гол уриш учун бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Ҳужумда жуда яхши ўйин намойиш қилдик, аммо ҳимояда жуда кўп тўп ўтказиб юбордик. 

Ферран Торрес яхши ўйнади, Ансу Фати ҳам гол уриши мумкин эди, Эрик Гарсия ҳам яхши эди... Захирадан майдонга тушганларнинг барчаси бизга катта ёрдам беришди. Ферранда гол уриш ва ўйинга қайтишимизга ёрдам бериш истаги бор. 

Ямал? Ламин ажойиб ўйин кўрсатди, кўплаб вазиятлар яратди. У бизга кўп нарса берди, шунга қарамай у эндигина 16 ёшда», — дея каталонияликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар