28.08.2023 15:11
4242
Теглар
Эксперт ҳакамлар комиссияси ОКМК – «Нефтчи» ўйинида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ўз хулосасини берди

Суперлига 17-туридан ўрин олган ОКМК – «Нефтчи» (1:1) ўйинида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт ҳакамлар комиссияси ўз хулосасини берди. 

«Ўйинда юзага келган баҳсли вазиятлар мухлисларнинг кўплаб норозилиги ва эътирозларини инобатга олган ҳолда Эксперт-ҳакамлар комиссиясига оширилган эди. Комиссия аъзолари 3та баҳсли вазият бўйича ўз фикрларини билдириб, якуний хулосаларини маълум қилди.

1-вазият: Пенальти бор ёки йўқ? 

Дастлаб учрашувнинг 42-дақиқасида «Нефтчи» дарвозаси томон белгиланган пенальти вазияти кўриб чиқилди. Унга кўра, комиссия вакиллари узоқ вақт давом этган баҳслардан сўнг, овоз бериш йўли билан масалани ҳал қилди. Натижада, овозларнинг катта қисми (80%) ушбу вазиятда пенальти бор деб топди ва ҳакамнинг қарори тўғри, дея баҳоланди.

2-вазият: Офсайд бормиди ёки «Нефтчи»нинг голи ноҳақ бекор қилиндими?

Ўйиннинг 45-дақиқасида юзага келган «Нефтчи» томонидан урилган голнинг офсайд сабабли бекор қилиниши ҳам кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Шу туфайли, ўша вазиятда ВАР томонидан офсайд чизиғи тортилгани ва вазият ўша пайтиёқ текширилиб, қарор тўғри чиқарилгани акс этган видеотасвирни илова қилмоқдамиз. Эксперт ҳакамлар комиссияси аъзолари бир овоздан ҳакамларнинг қарори бу ҳолатда тўғри бўлган, деган хулосага келди.

3-вазият: Қизил ёки сариқ карточка?

Баҳснинг 57-дақиқасида ОКМК футболчиси Ислом Тўхтахўжаев томонидан рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидаси қўпол тарзда бузилган. Бош ҳакам Илгиз Танташев эса дастлаб футболчига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатган, бироқ ВАРга мурожаат қилгач, қарорини ўзгартириб, бу вазиятда сариқ карточка билан кифояланган. Эксперт ҳакамлар комиссияси ушбу ҳолатни чуқур таҳлил қилгач, қизил карточка кўрсатилиши керак бўлган, деган хулосага келди», — деб ёзади UZFHM.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар