«Ал Иттиҳод» Муҳаммад Салоҳни рекорд даражадаги пул эвазига сотиб олишга тайёр.
CBS Sports хабарига кўра, Саудия чемпиони мисрлик форвард учун «Ливерпул»га 162 млн доллар (150 млн евро) таклиф қилишга тайёр. Инглиз клуби 108 млн доллар олиши кафолатланган, яна 54 млн доллар эса бонус сифатида тўланиши мумкин.
«Ал Иттиҳод» ҳужумчини ўзининг асосий мақсади деб билади ва Саудия Арабистонидаги ёзги трансфер ойнаси ёпилгунча, яъни 20 сентябргача келишувни якунлашга умид қилмоқда.
Қайд этилишича, келишув амалга ошса, Неймарни 97 млн долларга сотиб олган «Ал Ҳилол» ўрнатган лига рекорди янгиланади.
Аввалроқ «Ал Иттиҳод» «Ливерпул»га 100 млн доллардан кўпроқ таклиф қилгани, бироқ мерсисайдликлар Салоҳни бу ёзда сотиш нияти йўқлигини айтгани хабар қилинганди. Футболчининг ўзи трансферга қизиқмоқда ва бу ҳақда клуб раҳбариятини хабардор қилган.