26.08.2023 09:07
5793
Теглар
«Маҳорат эмас, фидойилик эвазига ғалаба қозондик» — Анчелотти «Сельта» билан ўйин, Винининг жароҳати, пенальти тепишдаги тушунмовчилик ҳақида

«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти Ла Лига 3-туридан ўрин олган «Сельта»га (1:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Беллингемда ҳаммаси жойида. У гол уриш ва ғалабаларга ҳисса қўшишда давом этмоқда. Винисиус ўзини ноқулай ҳис қилди, бир неча соатдан кейин унга нима бўлаётгани аниқланади. Унинг оёқ мушакларида ноқулайлик бор эди. У кўпроқ ўйнашни хоҳлади, жиддий нарса йўқ. Ўйлашимча, у «Хетафе»га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

«Сельта» жуда яхши ҳимояланди, бўш ҳудудларни топа олмадик. Ҳужумимиз муаммоларга дуч келди. 

Бизда пенальти тепишни эркин танлаш имконияти йўқ. Мен Вальвердега Лука Модрич тепиши кераклигини айтдим. Нима бўлганини билмайман. Улар Родригони танлашди, Модрич зарба бериши керак, дейишга улгурмадим. Бироз ғазабландим. Эҳтимол, тушунмовчилик бўлди. Футболчига қичқириш қийин эди.

Кепа ҳам жамоа каби яхши ўйнади. Бу ғалабага маҳорат билан эмас, фидойилик эвазига эришилди. Ўйинимизда камчиликлар кўп бўлди, аммо охиригача ҳаракат қилдик.

Умуман олганда ҳужумимиз ёмон эмас. Буни статистикадан ҳам билиш мумкин: Бензема ва Винисиуссиз 6та гол урдик. Бизда ресурслар бор.

«Сельта»нинг голи бекор қилингани тўғри, рақиб Кепанинг футболкасидан ушлаб олганини кўрдим», — дея италиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради AS.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар