«Челси»нинг собиқ футболчиси Эммануэл Пети яримҳимоячилар Ромео Лавиа ва Мойсес Кайседонинг «Ливерпул»га эмас, балки Лондон клубига ўтиши ҳақида гапирди.
«Кайседо «Челси» билан шартнома имзолади, гарчи у Ромео Лавиа каби «Ливерпул»га ўтиш ниятида бўлса-да. Уларнинг нима учун «Челси»га ўтганини ҳаммамиз тушунамиз. Спорт нуқтайи назаридан, энг яхши қарор «Ливерпул»га ўтиш бўларди.
Агар мен Кайседо ёки Лавианинг ўрнида бўлганимда «Челси»га эмас, Клопп жамоасига кўчиб ўтган бўлардим, чунки Лондон клубида аниқ режа кўрмаяпман. Уларда 35 нафар футболчи бор. Яна нечта футболчи керак? Худди ўтган мавсумдагидек даҳшат бўлади.
«Ливерпул»га қараганингизда, улар фақат яримҳимоячига муҳтожлигини тушунасиз. Мен учун жавоб аниқ. Кайседо ва Лавиа нима учун «Челси»га ўтганини сўрасангиз, жавоби оддий — пул. Пул клублар ва ўйинчиларни бошқаради», — дея Петининг сўзларини келтиради Foot Mercato.