АҚШ очиқ кубогида биринчи яримфинал баҳси бўлиб ўтди.
Унда «Интер Майами» «Цинцинатти» устидан пенальтилар сериясида устун келди. Эътиборлиси, Майами клуби асосий вақтда 90+7-дақиқада ҳисобни тенглаштириб, ўйинни қўшимча бўлимларга олиб ўтди.
«Интер» сардори Лионель Мессининг 7 ўйинлик голли серияси барҳам топди. Аммо аргентиналик футболчи «лотерея»да жамоасининг биринчи зарбасини муваффақиятли амалга оширди.
Майами жамоасининг финалдаги рақиби «Ҳьюстон Динамо» ва «Реал Солт-Лейк» ўртасидаги беллашувда аниқланади.
АҚШ очиқ кубоги. Яримфинал
Цинцинатти — Интер Майами 3:3
Пенальтилар серияси — 4:5.
Голлар: Акоста (18), Васкес (53), Кубо (114) — Кампана (68, 90+7), Мартинес (93).
Цинциннати – Канн, Канн, Арьяс, Мязга, Хагглунд, Mерфи (Пауэлл, 88), Барреаль (Ҳелси, 106), Морено (Ангуло, 89), Акоста (Гэддис, 88), Нвободо, Кубо, Сержио Сантос, Бупендза (Кубо, 62), Васкес (Сантос, 78).
Интер Майами – Кэллендер, Йедлин (Фариас, 58), Кривцов, Миллер (Тэйлор, 58), Альба, Кремаски, Бускетс, Мота (Руис, 58), Гомес (Мартинес, 78), Авилес (Аллен, 78), Месси, Кампана (Кремаски, 91).