23.08.2023 22:29
999
Бернарду Сильва «Манчестер Сити» билан шартномасини 2026 йилга қадар узайтирди

Бернарду Сильва «Манчестер Сити»даги фаолиятини давом эттирадиган бўлди.

«Шаҳарликлар» расмий сайти португалиялик яримҳимоячи билан 2026 йилга қадар янги шартнома имзоланганини эълон қилди. Бернарду ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув 2025 йилда якунланарди.

Аввалроқ, 29 ёшли футболчининг «Барселона»га ўтишни истаётгани, аммо Каталония клуби Бернарду трансфери учун 60 миллион евро нархни қиммат деб ҳисоблаётгани хабар қилинганди.

Сильва 2017 йил «Монако»дан «Сити»га кўчиб ўтганди. У ўтган мавсум АПЛдаги 34 ўйинда 4та гол ва 5та узатмага муаллифлик қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар