Манба: «ПСЖ» Коло-Муани билан келишувга эришди
Рандал Коло-Муани фаолиятини «ПСЖ»да давом эттиришга яқин, деб ёзади RMC Sport.
Париж клуби ҳужумчи учун «Айнтрахт»га бонуслар билан 70 млн евролик таклиф юбормоқчи. Қайд этилишича, Лига 1 чемпиони футболчи билан келишиб олган. Энди клублар ўртасидаги трансфер масаласи ҳал қилиниши керак.
Бироқ Франкфурт клуби ўтган ёзда «Нант»дан текинга қўшиб олинган 24 ёшли французни 80-90 млн евродан камига сотмоқчи эмас.
Аввалроқ «ПСЖ» 65 млн евролик таклифга рад жавобини олганди.
Маьлумот учун, Коло-Муани янги мавсумда Бундеслига 1-туридан ўрин олган «Дармштадт»га (1:0) қарши баҳсда ғалаба голига муаллифлик қилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар