Цинцинаттида ўтган ATP Masters финалида жаҳоннинг айни вақтдаги энг кучли икки теннисчилари — Карлос Алькарас ва Новак Жокович ўзаро тўқнаш келишди.
Дастлабки сетни бой берган тажрибали серб ирода кўрсатиб, қолган сетларни тай-брекда ютиб олди ва «Masters» туркумидаги 39-совринини қўлга киритди.
Умуман эса Новакнинг титуллари 95тага етди. Бу борада ундан фақат икки собиқ теннисчи олдинда — Рожер Федерер (103) ва Жимми Коннорс (109).
Оғир финалдан сўнг Алькарас йиғлади, Жокович эса либосини йиртиб юборди.
Теннисчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб тенглашди — 2:2. Сўнгги тўқнашув Уимблдон финалига тўғри келиб, унда испаниялик ракетка устаси устун келганди.
ATP Masters 1000
Цинцинатти, АҚШ
13-20 август
Мукофот жамғармаси — 6 600 000 доллар
Очиқ кортлар (Hard)
Финал
Новак Жокович (Сербия) — Карлос Алькарас (Испания) 5:7/7:6/7:6