20.08.2023 14:08
3426
Теглар
Бруну: «Пенальти нега белгиланмади? Ҳакамлар ўйиндан кейин интервью бериб, буни тушунтиришлари керак»

«МЮ» сардори Бруну Фернандеш «Тоттенҳэм»дан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин фикрларини билдирди.

«Биз ўз имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Менда гол уриш учун вазиятлар бўлди, аммо хатога йўл қўйдим. Рақиб дарвозаси қаршисида ёлғиз қолганингда гол киритиш шарт.

Ўтган ўйинда ғалабага эришган бўлсак-да, деярли вазият ярата олмагандик. Бу сафар эса қатор вазиятлар яратиб, гол ура олмадик. Вазият кўп бўлиши эмас, уни голга айлантириш муҳим.

Нега пенальти белгиланмади? Буни ҳакамлардан сўраш керак. Улар ўйиндан кейин интервью бериб, буни тушунтиришлари лозим. Бу пенальти. Ўтган ўйин охиридаги вазиятда дарвозамизга пенальти белгиланмагани учун шов-шув кўтаришганди. Кўрамиз, қани бу сафар бизга берилмаган пенальти муҳокама қилинармикан. VAR’даги ҳакамлар бу вазият учун биздан узр сўрашини кутяпман. Жон Мосс ўтган баҳсда «Вулвз» бош мураббийидан узр сўраган экан», - дейди Фернандеш.

Эслатиб ўтамиз, Лондондаги учрашувнинг биринчи бўлимида Гарначонинг зарбаси мезбонлар ҳимоячиси Ромеро томонидан қўл билан қайтарилган, аммо VAR’даги ҳакамлар бош ҳакам Майкл Оливерга ўйинни давом эттириш мумкинлиги билдирганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар