«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола «Челси»нинг сўнгги трансферлар ойналаридаги харажатларига муносабат билдирди.
«Агар биз «Челси» сўнгги икки трансфер ойнасида сарфлаганидек кўп пул ишлатганимизда, бу ерда ўтира олмасдим — мени ўлдирган бўлардингиз. Сиз мени ўлдирасиз, бу аниқ. Сиз тасаввур қила олмайдиган даражада эътиборни тортган бўлардик.
Айтишларича, «Манчестер Сити» ва Пеп Гвардиола фақат ўйинчиларни сотиб олади — мен чўнтагимда барча ўйинчиларни сотиб олиш учун шунча пул борлигини билмагандим.
Биз бозорда нима бўлаётганини кузатишимиз, нима қилишимиз мумкинлигини кўришимиз ва ҳаққоний деб ҳисоблаган суммаларни тўлашимиз керак», — дея каталониялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.
Маълумот учун, «Челси»нинг ҳозирги хўжайини Тодд Боули қўл остидаги трансфер харажатлари 1 млрд доллардан ошди.