19.08.2023 07:16
1052
Теглар
Дзаньоло «Астон Вилла»га ўтди

«Астон Вилла» «Галатасарой» яримҳимоячиси Николо Дзаньолони ижарага олди. 

Инглиз клуби бир мавсум учун 5 млн евро тўлайди, 1,375 млн бонуслар ҳам кўзда тутилган. 

Бирмингем клубида италиялик футболчини 22,5+15,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқи ҳам бор.

24 ёшли Николо «Галатасарой»га ўтган қишда «Рома»дан ўтиб, Туркия чемпионига айланганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар