18.08.2023 09:52
717
Теглар
«Таркибда ротация қилганимдан афсусланмайман». Вадим Абрамов «Навбаҳор-Фарм» устидан ғалаба, Коикенинг йўқлиги ва кейинги ўйинлар ҳақида

Про лига 14-тури доирасидаги «Динамо» - «Навбаҳор-Фарм» (2:1) ўйинидан кейин дастлаб Вадим Абрамов ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди.

- Бугун ўз ишимизни ўзимиз қийинлаштирдик. Биринчи бўлимда учта ўйинга етадиган вазиятлар яратиб, гол кирита олмадик. Иккинчи бўлим бошида эса кутилмаганда дарвозамизга пенальти белгиланди ва рақиб ҳисобни очди. Ғалаба учун бор кучимизни ишлатишга тўғри келди ва мақсадга эришдик. Йигитларга раҳмат. Икки ҳафтада 4та ўйин ўтказганимизни инобатга олсак, қийин ғалабага эришдик. 

- Бугун таркибда ротацияга қўл урдингиз. Бу жамоа ўйинига қанчалик таъсир қилди?

- Агар биринчи бўлимдаги вазиятлардан фойдаланганимизда бундай савол бўлмасди. Шунга қарамай, захирада бўлган аксарият ўйинчиларни бугун асосий таркибда туширганимдан афсусланмайман. Чунки таркибда тушган ҳар бир ўйинчи ўйинни кучайтирди. Захирадан тушганлар ҳам яхши киришиб кетишди.

- Коике Юдаи бугун қайдномада ҳам йўқ эди. Бу нима билан боғлиқ?

- Жароҳати бор эди, шу боис таркибга кирита олмадик. Таркибда 3-4 нафар ўйинчимизда жароҳат бор. Улар тез орада сафга қайтиши мумкин.

- Бугунги баҳсда Улуғбек Абдуллаев анча фаол кўринди...

- Ҳа, буни эътироф этиш керак. У биринчи марта асосий таркибда ўйнаб, жуда яхши ўйин намойиш этди. Ҳимояда ҳам ўйнаб, кўплаб вазиятлар ярата олди. Унинг ўрнига тушган футболчимиз ҳам яхши ўйин намойиш этди. 

- «Динамо» навбатдаги ўйинини 26 август куни ўтказади. Бу орада режалар қандай?

- Ўртоқлик ўйин ўтказилмайди, йигитларга қисқа дам берамиз. Сабаби кетма-кет 4 ўйинда майдонга тушдик ва 26 августдан 4 сентябрга қадар яна 3та муҳим ўйинга тайёргарлик кўриш керак.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар