18.08.2023 20:26
1690
Теглар
«Ҳарри биз билан эканидан жуда ҳам хурсандман». Тен Ҳаг Магуайрнинг «Вест Ҳэм»га ўтиши амалга ошмагани ҳақида 

Эрик тен Ҳаг «МЮ» ҳимоячиси Ҳарри Магуайрнинг «Вест Ҳэм»га ўтиши амалга ошмагани ҳақида фикрини билдирди.

«Ҳарри биз билан эканидан жуда ҳам хурсандман. Бизга кучли таркиб керак. Қўл остимда 4 нафар юқори савиядаги марказий ҳимоячи бор, Люк Шоуни ҳисобласам, 5 нафар бўлади. Янги мавсумда 50-60 ўйинда майдонга тушишни режалаштирганмиз, шундай экан биз уларга муҳтожмиз. Мавсум давомида таркибдаги ҳар бир ўйинчи ўз имкониятига эга бўлади», - дейди тен Ҳаг «Тоттенҳэм»га қарши ўйин олдидан.

Аввалроқ, Магуайрнинг «Вест Ҳэм»га ўтиши амалга ошмай қолгани хабар қилинганди. Футболчи ва Лондон клуби шартнома масаласида келишувга эриша олмаган.

Маълумот учун, «МЮ» 19 август куни сафарда «Тоттенҳэм»га қарши майдонга тушади. Ўйин соат 21:30да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар