16.08.2023 22:37
2287
«МЮ» Гринвуднинг келажаги бўйича қарор қабул қилиш якуний паллада эканини маълум қилди

«МЮ» жамоа ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд бўйича баёнот билан чиқди.

«Манчестер Юнайтед» форварди Мэйсон Гринвуддан номусга тегиш ва зўравонлик бўйича айбловлар олиб ташланган бўлса-да, клуб ички тергов ўтказиб, уни таркибга қайтариш масаласида бир тўхтамга келишга яқинлигини маълум қилди.

«2023 йилнинг февраль ойида Мэйсон Гринвуддан айбловлар олиб ташлангач, «Манчестер Юнайтед» унга қарши кўрсатмалар бўйича ички текширув ўтказди. Клуб бу ишга алоқадор бўлган ёки маълумотга эга бўлган кўплаб шахсларни тинглади. 

Шу билан бирга клуб Мэйсон олдида мажбуриятларга эга – жамоа аъзоси сифатида ҳам, клуб тизимида 7 йилдан буён шуғулланиб келаётган ёш ўйинчи, фарзанди бор оила бошлиғи сифатида ҳам унга масъулмиз. Фактларни аниқлаш ва текшириш бўйича клубнинг ички тергов жараёни якунланди ва биз Гринвуднинг келажаги бўйича қарор қабул қилишнинг якуний палласидамиз. ОАВдаги хабарлар, миш-мишларга қарамай, бу масалада ҳали қарор қабул қилинмаган. Бу борадаги қарорни қабул қилиш клуб ижрочи директори [Ричард Арнольд] зиммасига юкланган», - дейилади клуб баёнотида.

Аввалроқ, Эрик тен Ҳаг ва жамоа футболчилари Мэйсон Гринвудни таркибга қайтарилишига қарши эмаслиги ҳақида хабар қилинганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар