15.08.2023 16:05
2134
«МЮ» Павар учун 29 миллион бермоқчи. «Бавария» кўпроқ сўрамоқда

«Бавария» ҳимоячиси Бенжамин Павар АПЛга кўчиб ўтиши мумкин.

Bild нашрининг хабарига кўра, «Манчестер Юнайтед» Бенжамин Павар трансфери учун 29 миллион евро тўлашга тайёр. Ҳимоячининг ўзи ҳам Мюнхен клубини тарк этишни истамоқда. «Бавария» франциялик футболчи учун 45-50 миллион евро сўрамоқда.

Маълумот учун, 27 ёшли Паварнинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Унинг Transfermarkt порталидаги баҳоси 40 миллион еврога тенг.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар