«МЮ» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг жамоа ҳимоячиси Ҳарри Магуайрнинг кейинги тақдири ҳақида гапирди.
«Ҳарри ўз ўрни учун курашиши керак. У Англия миллий жамоасининг биринчи рақамли ҳимоячиси саналади, шундай экан нега клубда ҳам асосий ҳимоячига айланмаслиги керак? Бунинг учун ўйини билан исботласа бас.
Магуайр «МЮ»да ўз ўрни учун курашишга кўзи етмаса, у ҳолда жамоадан кетиши керак. Бу масалада қарор қабул қилиш унинг зиммасида. Менга қолса, у бизга керак, ахир таркиб фақат 11 нафар асосий таркиб ўйинчисидан иборат эмас», - дейди тен Ҳаг.
Аввалроқ, Магуайр «Вест Ҳэм» билан келишувга эришгани, 30 млн фунт эвазига Лондон клубига кўчиб ўтиши хабар қилинганди.
Маълумот учун, «МЮ» АПЛ 1-тури доирасида бугун, 14 август куни «Вулверҳэмптон»ни қабул қилади. Ўйин соат 23:59да бошланади.