15.08.2023 00:18
1073
Теглар
Расман: Мойсес Кайседо - «Челси» футболчиси

«Брайтон» яримҳимоячиси Мойсес Кайседо фаолиятини «Челси»да давом эттиради.

«Челси» клуби 21 ёшли эквадорлик хавбек трансферини эълон қилди. Лондон клуби Кайседо учун 115 миллион фунт (133 млн евро) тўлайди – бу АПЛ тарихидаги рекорд трансферга айланди. Кайседо «Челси» билан 8+1 шаклида 2031 йилга қадар шартнома имзолади.

Аввалроқ, «Ливерпуль» Кайседога 110 млн фунт таклиф қилган, аммо футболчининг ўзи «аристократлар» сафига ўтишни маъқул кўрганди.

Маълумот учун, хавбек ўтган мавсум «Брайтон» сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Челси»нинг «Бенфика»дан Энцо Фернандес трансфери учун 121 миллион евро тўлагани инглиз футболи учун рекорд нарх сифатида қайд этилганди.
 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар