14.08.2023 06:16
9535
Теглар
Мойcес Кайседо «Челси»га ўтди. Трансфер АПЛ рекордига айланди

«Брайтон» яримҳимоячиси Мойсес Кайседо фаолиятини «Челси»да давом эттиради.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, «Брайтон» 21 ёшли эквадорлик хавбек трансфери бўйича «Челси» билан келишувга эришган. Лондон клуби Кайседо учун 115 миллион фунт (133 млн евро) тўлайди – бу АПЛ тарихидаги рекорд трансферга айланди. Кайседо «Челси» билан 2031 йилга қадар шартнома имзолайди.

Аввалроқ, «Ливерпуль» Кайседога 110 млн фунт таклиф қилган, аммо футболчининг ўзи «аристократлар» сафига ўтишни маъқул кўрганди.

Маълумот учун, хавбек ўтган мавсум «Брайтон» сафида 43 ўйинда майдонга тушиб, битта гол ва ассистга муаллифлик қилган.

Эслатиб ўтамиз, бунгача «Челси»нинг «Бенфика»дан Энцо Фернандес трансфери учун 121 миллион евро тўлагани инглиз футболи учун рекорд нарх сифатида қайд этилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар