13.08.2023 22:55
3168
АПЛ. «Челси» ва «Ливерпул» мавсумни дуранг билан бошлади

Англия Премьер-лигаси 1-тур марказий ўйини якунига етди.

«Стемфорд Бриж»да ўтган баҳсда «Челси» «Ливерпул»га қарши саф тортди. Ўйиннинг 18-дақиқасида Диас ҳисобни очган бўлса, 37-дақиқада Дисаси мувозанатни тиклади – 1:1.

Иккинчи бўлимда томонлар ғалабани илиб кетиш учун вазиятлар яратишди, аммо ҳисоб ўзгармади. Шу тариқа, Почеттино ва Клопп шогирдлари мавсумни дуранг билан бошлади.

АПЛ. 1-тур
Челси – Ливерпуль 1:1

Голлар: 0:1 – 18 Диас, 1:1 – 37 Дисаси.
Челси – Санчес, Жеймс (Гюсто, 76), Тиаго Силва, Дисаси, Колуилл, Чилуэлл (Угошукву, 90), Галлаҳер, Фернандес, Чуквуэмека (Матсен, 81), Стерлинг (Мудрик, 81), Жексон.
Ливерпуль – Алиссон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Конате, Робертсон, Собослаи, Мак Аллистер, Салоҳ (Эллиотт, 77), Диогу Жота (Нуньес, 66), Диас (Доук, 77), Гакпо (Жонс, 66).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар