Кепа Аррисабалага Англиядан Испания чемпионатига қайтиши кутилмоқда.
Marca хабарига кўра, «Реал» жароҳат сабабли деярли мавсум якунига қадар сафдан чиққан Тибо Куртуа ўрнига «Челси» дарвозабони Кепа Аррисабалагани таклиф этмоқчи. Испан клуби дарвозабон трансфери бўйича музокарани бошлаган.
Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, Кепа Мадрид клубидан таклиф тушганидан кейин «Бавария»нинг таклифини рад этган. 28 ёшли посбон «Реал»га ўтишни истамоқда.
Аввалроқ, «Реал» дастлаб Давид Де Хеа номзодини кўриб чиққани, аммо бош мураббий Карло Анчелотти ҳозирда жамоасиз бўлган «МЮ» собиқ дарвозабонини чақиришни истамагани хабар қилинганди.
Аррисабалага 2018 йилдан буён Лондон клубида тўп сурмоқда. У ўтган мавсум АПЛдаги 29 ўйинда ўз дарвозасидан 33та гол ўтказиб юборган.