13.08.2023 01:10
2254
Теглар
АПЛ. «Ньюкасл» «Астон Вилла»ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Исакдан дубль, Тоналидан дебют гол

АПЛ 1-тури доирасидаги шанба кунги сўнгги ўйин якунига етди.

Ўтган мавсумда АПЛ тўртлигидан жой олган «Ньюкасл» ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилиб, йирик ҳисобда мағлуб этди. Тонали дебютида ҳисобни очган бўлса, Исак дублга эришди, Уилсон ва Барнс эса фарқни йириклаштирди – 5:1.

Шу тариқа, Эдди Ҳау шогирдлари дастлабки тур якунланган ўйинларидан кейин ҳозирча пешқадам бўлиб турибди.

АПЛ. 1-тур

Ньюкасл – Астон Вилла 5:1

Голлар: 1:0 – 6 Тонали, 1:1 – 11 Диаби, 2:1 – 16 Исак, 3:1 – 58 Исак, 4:1 – 77 Уилсон, 5:1 – 90 Барнс.

Ньюкасл – Поуп, Триппьер, Шер, Ботман, Берн, Бруно Гимараэс (Лонгстафф, 85), Тонали (Андерсон, 90), Альмирон (Мерфи, 86), Жоэлинтон, Гордон (Барнс, 68), Исак (Уилсон, 68).

Астон Вилла – Мартинес, Кэш (Филоджин-Байдейс, 87), Мингз (Пау Торрес, 31), Конса, Динь, Макгинн (Диего Карлос, 64), Камара, Дуглас Луис, Бэйли (Тилеманс, 46), Диаби (Коутиньо, 87), Уоткинс.

Огоҳлантиришлар: Дуглас Луис (6), Динь (32), Мартинес (45), Ботман (45), Кэш (48), Гордон (53), Бруно Гимараэс (67), Тонали (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар