12.08.2023 18:55
2698
Теглар
АПЛ. «Арсенал» Нкетиа ва Саканинг голи эвазига мавсумни ғалаба билан бошлади

Англия Премьер-лигаси 1-тури доирасида «Арсенал» ўз майдонида «Ноттингҳем Форест»ни қабул қилди.

Томошабинларнинг стадионга киришдаги муаммолар сабабли ўйин белгиланган вақтидан ярим соат кеч бошланди. Биринчи бўлимнинг 26 ва 32-дақиқаларида Нкетиа ва Сака ҳисобдаги фарқни иккитага етказиб, шу куни мезбонларнинг осон ғалаба қозонишини таъминлагандек эди. Аммо 82-дақиқада Эланганинг узатмасидан кейин Авонийи ҳисобни қисқартиргач, ўйинга интрига қайтди. Шунга қарамай, мезбонлар ғалабани сақлаб қолишди – 2:1.

АПЛ. 1-тур

Арсенал – Ноттингҳем Форест 2:1

Голлар: 1:0 – 26 Нкетиа, 2:0 – 32 Сака, 2:1 – 82 Авонийи.

Арсенал – Рэмсдейл, Уайт, Салиба, Тимбер (Томиясу, 50), Эдегор, Райс, Хавертц, Парти, Сака, Мартинелли (Габриэл, 86), Нкетиа (Троссард, 73).

Ноттингҳем Форест – Тернер, Орье, Боли, Маккенна, Уоррелл (Крис Вуд, 88), Айна (Уильямс, 72), Мангаля, Йейтс, Гиббс-Уайт, Данило (Авонийи, 71), Жонсон (Эланга, 80).

Огоҳлантиришлар: Айна (28), Тимбер (45), Мангаля (81).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар